“Спортчилар оиласи”

“Спортчилар оиласи”

2019 йил 27 март куни институтда ишловчи аёл педагог-ходимлар ва уларнинг 12 ёшгача бўлган фарзандлари иштирокида “Спортчилар оиласи” шиори остида стол тенниси, шашка ва оилавий эстафета мусобақалари бўлиб ўтди.

Стол тенниси мусобақаларида “Молия” кафедраси ўқитувчиси Ш.Шермухамедова фаҳрли 1-ўринни, “Чет тиллар” кафедраси ўқитувчилари Н.Муродова ва Х.Халиловалар 2- ва 3-ўринларни эгаллашга муваффақ бўлдилар.

Шашка мусобақаларида “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Н.Парпиева 1-ўринни, “Касбий таълим” кафедраси ўқитувчиси Р.Сарсенбаева 2-ўринни ва “Менежмент ва маркетинг” кафедраси ўқитувчиси Ф.Бозорова 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Оилавий спорт мусобақалари ҳам кескин ва қизиқарли курашларга бой бўлди. Тезлик эстафетаси, мураккаб машқ эстафетаси, югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш ҳамда эпчиллик эстафеталарида 12 та жамоа ўзаро кураш олиб боришди. Мусобақалар якунига кўра “Аудит ва иқтисодий таҳлил” кафедраси ўқитувчилари М.Исмаилова ва И.Урмонбековалар ҳамда уларнинг фарзандларидан таркиб топган оилавий жамоа фаҳрли 1-ўринни, “Бизнес ва тадбиркорлик” кафедраси ўқитувчиси Г.Назарова ва “Аудит ва иқтисодий таҳлил” кафедраси ўқитувчиси Н.Каландарова ҳамда уларнинг фарзандларидан таркиб топган жамоа 2-ўринни, “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси ўқитувчиси Ф.Аскарова ва “Молия” кафедраси ўқитувчиси К.Худайберганова ҳамда уларнинг фарзандларидан таркиб топган оилавий жамоа 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.

Мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш ишларида фаол иштирок этган институт Хотин-қизлар кенгаши ва факультет бошланғич ташкилотлари раислари ҳамда “Ижтимоий фанлар” кафедрасининг “Жисмоний тарбия ва спорт” фани ўқитувчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

12:37 / 2019-03-29
Success helper
Success warning